10 Октябр 2020 йил 281

Ҳуқубузарлик содир этган фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева ҳамда Янгийўл маҳалласи профилактика инспектори Ж.Примқуловлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги учун профилактик ҳисобга олинган Янгийўл маҳалласида истиқомат қилувчи С.М нинг яшаш хонадонига ташриф буюриб у билан профилактик суҳбат олиб бордилар.
Суҳбат жараёнида фуқаро С.Мга келгусида ҳар хил салбий ҳолатларни келтириб чиқармаслиги, аёл киши иболи, хаёли, ширинсўз бўлиши кераклиги, турли ёт сўзларни тилга олиш ўзбек маданиятига тўғри келмаслиги, бу хатти-ҳаракати ўсиб-унаётган ёш авлод тарбиясига салбий таъсир қилиши ҳақида айтиб ўтилиб, зарур тавсия, тушунтиришлар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech