21 Июл 2020 йил 543

Ўтказилган рейдда 10 дан ортиқ транспорт воситалари жарима майдончасига жўнатилди.

Айнан бугунги кунда дунё буйича 14 миллион 900 минг одам, республикамизда эса 17 мингдан ошиқ одам ушбу касалликка чалинди. Кунлик ўсиш дунё бўйича қарийб 250 мингга яқинлашмоқда, республикамизда эса кунига 600 га яқин одам зарарланмоқда. Сал олдин кўпчилик ҳолатда четдан чартер рейслар орқали олиб келинган ва ҳалқаро юк ташувчиларда вирус аниқланаётган бўлса, энди уларнинг ўрни алмашиб 70% ҳолатда оддий аҳоли орасида ҳам вирус юқтирганлиги аниқланмоқда .  

Юқоридагиларни инобатга олиб Махсус комиссия томонидан жорий йилнинг 10 июл куни бир қатор карантин чекловлари амалга киритилди.

Ушбу қарорга асосан куннинг муайян вақтида, яъни, соат 07:00 дан - 10:00 гача, 17:00 дан 20:00 гача транспорт воситалари ҳаракатланиши тўхтатилиши белгиланган. Бироқ аҳолига ўтказилаётган тарғибот тадбирларида ҳам ахолининг уйда қолишлари, кўчада бемақсад юрмасликлари, белгиланган вақтда ҳам фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун қўчага чиқишлари лозимлиги тушунтирилсада, айрим ҳайдовчилар ҳали хануз, ушбу инфекцияни юқтириб олиш хавфи қанчалик оғир оқибатларга олиб келишини тушунишни ҳоҳлашмаяпти.

Шу сабабли Гулистон шаҳрида ўтказилган кунлик рейд давомида кўчада бемақсад карантин қоидаларини бузган 11 нафар ҳайдовчилар аниқаниб, уларга нисбатан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54 моддаси 2-қисмида Карантин қоидаларини бузиш- базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан 30 баравари(4.460.000 сўмдан-6.690.000 сўм)гача жаримага солишга сабаб бўлишини эслатиб ўтмоқчимиз.

Юқоридаги каби ноқулай ҳолатларга тушмаслик учун аввало уйда қолинг ва ўзингиз, оилангиз ва бошқаларнинг ҳам хаётини хавф остида қолдирманг, оилавий бюджетингизга ҳам зарар келтирманг.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech