3 Март 2021 йил 590

Ўталмай қолган жазо оғирроғига алмаштирилди.

Оқолтин тумани ИИБ Пробация гуруҳи томонидан Оқолтин туман “Саховат” маҳалласи ҳудудида жойлашган Оқолтин гидромелирация коллежи биносида ўтказилган сайёр судда қуйидаги Оқолтин туман ИИО Пробация гуруҳида жозо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ишлари кўриб чиқилди.

Жумладан қуйидаги маҳкумлар Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судиниг 28.10.2019 йилдаги ажримига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 10 ой 21 кун озодликдан махрум қилиш жазоси шу муддатга ҳар ойлик иш хаққидан давлат даромадига 20 % дан ундириш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, Оқолтин тумани “Андижон” маҳалласида яшовчи маҳкум Ш.С, Жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман судиниг 14.04.2020 йилдаги ажримига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 2 ой 27 кун озодликдан махрум қилиш жазоси шу муддатга ҳар ойлик иш хаққидан давлат даромадига 15 % дан ундириш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, Оқолтин тумани “Бўстон” маҳалласида яшовчи маҳкум Э.У, Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг 28.01.2020 йилдаги хукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмига асосан ўталмай қолган 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайнланган, Оқолтин тумани “Обод” маҳалласида яшовчи маҳкум Ж.Қ, Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судиниг 30.09.2020 йилдаги хукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан 1 йил синов жазосига тайинланган, Оқолтин тумани “Бўстон” маҳалласида яшовчи маҳкума М.Н, Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судининг 17.07.2020 йилдаги хукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан 1 йил синов жазоси тайнланган, Оқолтин тумани “Шодлик” маҳалласида яшовчи маҳкум М.А, ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди ва Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судиниг 09.11.2020 йилдаги хукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан 2 йил 6 ой муддатга ҳар ойлик иш хаққидан давлат даромадига 20 % дан ундириш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тайинланган, Оқолтин тумани “Обод” маҳалласида яшовчи маҳкум Э.Ини жазо ўташдан бўйин товлагани учун ЖКнинг 46-моддасига асосан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди. 

Ўтказилган сайёр судда ЖИБ Оқолтин туман судининг раиси М.Мирзохидов, туман прокурори ўринбосари Д.Кадиров, Саховат МФЙ фаоллари ва 12 нафар Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар  иштирок этди.

Оқолтин туман ИИО Пробация гуруҳи

Text to speech