5 Октябр 2020 йил 283

Қўшнилар муросага келтирилди.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева ҳамда Мирзаобод тумани Мирзо Улуғбек маҳалласи хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиси С.Жабборовалар томонидан Мирзо Улуғбек маҳалласи Роҳат кўчасида истиқомат қилувчи икки қўшнининг бир-бирига нисбатан юзага келган зиддиятининг келиб чиқиш сабаби ўрганилди, улар билан профилактик суҳбат олиб борилди. Суҳбат жараёнида Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи фуқаро С.Ж ҳамда М.О вояга етмаган фарзандлари Ч.С ва Р.Оларнинг бир-бирлари билан ўйнаётган вақтда урушиб қолишлари ҳамда ота-оналар уларнинг тарафини олиб бир-бирларини ҳақорат қилишлари сабаб бўлганлиги аниқланди. Суҳбат якунида тарафларга "Қўшнинг тинч сен тинч", " Қўшничилик минг йилчилик" каби мақоллар мазмуни тушунтирилиб, турли ҳақоратомуз сўзларни ишлатиш аёл киши учун хос эмаслиги, арзимас сабабларга кўра қўшничилик ришталарига путур етказмаслик лозимлиги айтиб ўтилди, улар бир-бирларидан юз берган ҳолат учун кечирим сўрашиб ярашиб олишди.

Text to speech