4 Ноябр 2020 йил 307

Қўшнилар яраштирилди.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д. Ғанибоева, Наврўз маҳалласи хотин-қизлар бўйича мутахассиси М.Иманқулова ҳамда туман отинойилари Наврўз МФЙда истиқомат қилувчи, бир неча йиллардан буён жанжаллашиб келаётган қўшниларнинг яшаш хонадонига ташриф буюриб, муаммони ўргандилар. Маълум бўлишича қўшнилар фарзандлари сабаб бир-бирларига нисбатан мунтазам равишда руҳий зўравонлик ўтказиб келаётганлиги аниқланиб, улар билан профилактик суҳбат олиб борилиб, уларга Мирзаобод тумани ИИБ томонидан икки томонлама "Ҳимоя ордери" берилиб, чекловларга риоя қилинмаган ҳолда келтириб чиқарадиган жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилди. Суҳбат якунида қўшнилар бир-бирларидан ҳолат юзасидан кечирим сўрашиб, қўшничилик ришталарига путур етказмасликка ваъда беришиб ярашиб олдилар.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech