13 Август 2020 йил 1022

Ҳурматли вилоятимиз меҳмонлари!

Э Ъ Л О Н !
Ҳурматли вилоятимиз меҳмонлари!

“Ўзбекистон Республикасига короновируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси”нинг 2020 йил 30 июль кунидаги 41-сон йиғилиш баёни 16-бандига асосан, республикамиз ҳудудига кирган ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати тугайдиган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатлари 2020 йилнинг 1 ноябргача узайтирилганлигини эслатиб ўтамиз.
Юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларни визасиз ва вақтинча пропискасиз жорий йилнинг 1 ноябрь кунига қадар республикамиз ҳудудида яшаши қоидабузарлик ҳисобланмайди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech