17 Март 2021 йил 304

Ҳурматли ота-оналар, азиз юртдошлар!

Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирусга чалинганларнинг кўпайиб бориши аҳоли орасида хавотирларга сабаб бўлаяпти. Сон жиҳатидан охирги тўрт кунда миқдор юқорилади.

Коронавирус инфекцияси хозирги кунда асосан таълим муассасаларида аниқланаётганлиги боис Сизлардан фарзандларингиз соғлигига бефарқ бўлмасликларингизни, таълим муассасаларига фарзандларингиз доимо ниқоб таққан ҳолда боришларини, гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилишларини назорат қилишингизни сўраб қоламиз.

Шунингдек, вилоятимиз аҳолисига тиббий ниқоб тақишлари, оралиқ масофани сақлашлари ва карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.

Энг аввало, ўзингиз ва оила аъзоларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг. Карантин қоидаларига риоя қилинг!

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech