"ЎҒИЛЛАРИНГ БИСЁР — ОНАЖОН"
Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ходимларнинг маънавий-маърифий билим савиясини юксалтириш, юқори касбий тайёргарликка эга, жисмонан ва маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, уларни ўқитиш орқали республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ–5050-сон қарори билан тасдиқланган ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида 2022 йилнинг 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар “ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойишига асосан, 2022 йил 12 август куни ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга фидойи аждодларнинг ибратли ҳаётини тушунтириш мақсадида Ички ишлар органларида самарали хизмат қилган марҳум Умирзоқов Дилмуроднинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.