Ҳудудларда ғалладан бўшаган ерлар такрорий экин учун ёшларга бўлиб берилмоқда
Давлатимиз раҳбари вилоятларга ташрифи чоғида сектор раҳбарларига ҳудудларнинг ривожлантиришнинг қўшимча заҳираларини сафарбар қилиш, ғалладан бўшаган майдонларни такрорий экинларга тайёрлаш ва ишсиз аҳолига ижара шартномаси асосида ажратиб бериш юзасидан вазифалар берган эди.
Айни кунларда ҳудудларда мазкур топшириқлардан келиб чиқиб ишсиз ёшларга ер ажратиш ишлари бошлаб юборилди.
Маъулумотларга кўра саноқли кунларда вилоятимизнинг Оқолтин туманида ер майдонлари ғалладан бўшайди. Туман деҳқонлдари қуёш тафтини ғанимат билиб дадалаларни такрорий экинга тайёрлаш тадбирларини ҳам уюшқоқлик билан олиб боришмоқда.
Ўтган йиллардагидек такрорий экин экиб даромат олмоқчи бўлган фуқаролар фермердан ерни маълум маблағ эвазига сотиб олмайди балки ҳар бир ишсиз ёшларга такрорий экин экиш учун 50 сотихдан ер майдони текинга берилади.
Шу сай ҳаракатлар эвазига Оқолтин тумандаги ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланиб даромат манбаалари шакллантирилади.
Вилоят ИИБ бошлиғи масъул бўлган 3-секторда ғалладан бўшайдиган майдонларни “Ёшлар дафтари” ҳада “аёллар дафтари” га киритилган ишсиз бўлган ёшларга бўлиб бериш режалаштирилган.
Ушбу ғалладан бўшаган ерларга мош, ловия, кунгабоқар, карам, ерёнғоқ, полиз экинлари ҳамда чорва озуқаси парваришлаш режалаштирилган.
Ушбу режа асоосида вилоят ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шухрат Бўронов Оқолтин туманида яшовчи “Ёшлар дафтари” ҳада “аёллар дафтари” га киритилган ишсиз бўлган бир гуруҳ ёшларга 50 сотихдан ер ажратиб берди.
3-сектор раҳбари ёшлар билан бўлган мулоқотлари жараёнида давлатимиз раҳбарининг ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонининг мазмун моҳияти ва аҳамияти хусусида хам ёшларга кенг маълумотлар бериб ўтди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати