ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2019 йил 2 ноябр куни соат 09:00ларда фуқаро Урақов Эргаш онаси С.Урақовага тегишли бўлган ласетти русусмли автомашинани ишонч қоғози асосида Мирзаобод тумани Боғистон мааҳалласи йўлидан ўтиувчи 4Р-28 автойўлининг 1 км да бошқариб кетаётган вақтида ушбу йўлдан ласетти автомашинаси билан бир йўлда кетаётган фуқаро Бакбердинов Мураднинг бошқарувида бўлган оқ рангли нексия русумли автомашина чап томонга бурилаётган вақтида ушбу автомашинанинг ён томонидга келиб урилиб йўл транспорт ходисаси содир этган. Мазкур йўл транспорт ходисаси натижасида ласетти русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Пардаев Собир оғир тан жарохат олиб вилоят шифохонасига ётқизилган. Мазкур жиноят юзасидан фуқаро Урақов Эргашга нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 266 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, хозирги кунда тергов харкатлари олиб борилмоқда.
Жиноят учун жазо муқаррар. Қонун устуворлигини таъминлашга ҳар биримиз ўз муносиб улушимизни қўшайлик.
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ