26 Сентябр 2020 йил 347

Уч нафар қоракўз ўз оиласи бағрига қайтди.

Мамлакатимизда оила институтини ҳимоялайдиган мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилган. Оила муносабатларини мустаҳкамлаш, уларнинг барқарор ривожланиши учун кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, уларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар жамиятимизнинг ривожланиши ва оилаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.., Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-кизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 14-августдаги 486-сонли қарори хам айнан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ажримларни олдини олиш, оилани мустахкамлашга қаратилган олий қадамдир.
Бугун туманимизда иш бошлаган давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилот аъзоларидан таркиб топган хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари аъзолари катта савобли ишни амалга оширдилар. Улар Оқолтин тумани Навоий махалласида яшовчи уч фарзанднинг ота ва онаси бўлган эр-хотинлар С.Б ва Х.Л ларнинг оилавий можароларини ўрганишди.
Хамкорликда гап кўп. Ўзаро бирлашиб қилинган хар қандай иш ўз самарасини бермай қолмайди. Кенгаш раиси- туман махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ўринбосари Н. Алтмишова, Оқолтин тумани ИИБ ХҚМБ катта инспектори Д.Усманова, кенгаш аъзолари О.Жониқулова, Қ.Бердиёрова,М.Пардаевалар иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш натижасиз қолмади.Уч нафар қоракўз ўз оиласи бағрига қайтди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech