5 Май 2020 йил 539

Тошқиндан жабр кўриб паспортларини йўқотган фуқароларга биометрик паспортлар расмийлаштирилмоқда.

Ҳаёт кутилмаган синовларга бой, Сардоба сув омборидаги  талофат ҳам  сирдарёликларнинг матонатини яна бир бор  синовдан ўтказди.  Давлатимиз раҳбарининг  талофатдан жабр кўрган Сардоба, Оқолтин,     Мирзаобод  тумани аҳолисига мадад бўлиш уларнинг қалбида умид учқинларини уйғотди.  Айтиш жоизки,  президентимиз томонидан ҳудуд аҳолисини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида  мутасадди вазирлик ва масъул раҳбарларга берган топшириқлари ижроси доирасида  табиий офат келтирган зарарни бартараф этиш, ҳудудни лойқа ва кўлмаклардан тозалаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан биргаликда сув тошқини давомида  фуқаролик паспортини йўқотган аҳоли вакилларига Сирдарё вилояти ичики ишлар бошқармаси  миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлималари томонидан талофат натижасида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга зарар етган  фуқароларга биометрик паспортлар расмийлаштириб берилмоқда.

Сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга  ички ишлар бошқармаси томонидан  ажаратилган ва дизенфекция қилинган  махсус тарнспортлар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлималари  олиб келиниб шу жойнинг ўзида биометрик паспорт учун суратга туширилиб ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда.

Хулоса ўрнида айтганда  ички ишлар  вазирлиги  ва бошқа вазирликлар қолаверса саховатпеша тадбиркорлар ҳамда меҳридарё инсонлар томонидан     кўрсатилаётган   ёрдам  сув тошқинидан жабр кўрган аҳолининг дардига малҳам бўлиб уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини уйғотмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech