24 Май 2023 йил 771

Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейи ўқувчилари учун Миллий гвардия чавандозлар мактабида маҳорат дарси ташкиллаштирилди.

Жорий йилнинг 22-май куни “Маънавият ойлиги” доирасида ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари Боёвут туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси чавандозлар мактабига ташриф буюришди. Ташриф чоғида мактаб директори подполковник Я.Джалилов ўқувчиларга муассасада яратилган шароитлар, жумладан, от спорт турлари ҳамда мактабдаги зотдор отлар ҳақида батафсил маълумотлар берди. Шунингдек, келгусида мактабда ташкил этилиши кўзда тутилган иппотерапия (отда юриш орқали физиотерапевтик даволаш) тиббий-ижтимоий реабилитация маркази ҳақида сўз борди. Бу каби маълумотлар ўқувчиларда от спорт турига бўлган қизиқишини янада ошириб, катта таассурот уйғотди.
Лицей ўқувчилар ўзлари ҳам отларни миниб кўриш имкониятига эга бўлишди. Бу орқали улар буюк саркардаларимизнинг нақадар моҳир чавандоз бўлганликларини, жанг тактикаларини, турон халқларининг ҳарбий санъатлари ҳақида батафсил таассуротга эга бўлдилар.

Text to speech