Тезкор тадбир давомида жами 13 килограмм гиёҳванд воситалари ашёвий далил сифатида олинди
Олинган тезкор маълумот асосида, Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси тезкор вакиллари ҳамкорликда Сирдарё тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автойўлидан ҳаракатланиб келаётган Оқолтин туманида яшовчи, А.Ф бошқарувидаги қора рангли, Ласетти русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, олд ўриндиғи таг қисмида қора рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, яшил рангли, қуруқ ҳолатдаги оғирлиги 111 грамм бўлган, марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Олиб борилган тезкор суриштирув жараёнида, фуқаро А.Ф мазкур марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситаларни Сайхунобод туманида яшовчи фуқаро С.Ш дан 2.000.000 миллион сўмга сотиб олганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб фуқаро С.Ш нинг хонадони холислар иштирокида кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда текширилганда, хонадон ётоқхонасидан гугурт қутига солинган 4 дона жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, бўлган, гашиш гиёҳвандлик воситаси, целлофан пакетчаларга жойлаштирилган қуруқ ҳолатдаги марихуана гиёҳвандлик восита, наша гиёҳвандлик ўсимлиги уруғлари, меҳмонхонасидан 3 та целлофан пакетларга жойлаштирилган, марихуана гиёҳвандлик воситалар, 1 дона электрон тарози, 1 дона таг қисми тешилган елим идиш (баклажка) хонадон айвони ертўласидан 2 та полиетилен қопларга жойлаштирилган марихуана гиёҳвандлик воситалар ва хонадондаги дарахт бўталари тахланган жойда 8 туп, узунлиги 5-10 см бўлган, агротехник ишлов берилган, наша гиёҳвандлик ўсимликлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Тезкор тадбир давомида жами 13.879 грамм марихуана ва 1,68 грамм гашиш гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати