Тезкор ходимлар томонидан пахта ҳосилини озиқлантириш учун ажратилган “Аммиакли селитра” минерал ўғитларини вилоятимиз ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетилиши чек қўйилди.
Жорий йилнинг 7 июль куни Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлим тезкор ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан Бошқарма ЙҲҲБ масъул ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Сирдарё-Жиззах” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, фуқаро Д.М. бошқарувида бўлган “Зил 138А” русумли юк автомашинаси ва унинг ярим тиркамаси “Янгиер блок” постида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хар бирида 150 та қопдан, жами 300 та қопларга қадоқланган умумий оғирлиги 15,0 тонна “Аммиакли селитра” минерал ўғитларини ноқонуний равишда вилоят ҳудудидан олиб чиқишга ҳаракат қилганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ашёвий далиллар олинган.
Маълумот ўрнида ушбу “Аммиакли селитра” минерал ўғитлари вилоятимиз ҳудудида етиштирилаётган пахта ҳосилини озиқлантириш учун ажратилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Д.М.га нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.