5 Ноябр 2020 йил 441

«ТЕРРОРИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМ – ИНСОНИЯТ КЕЛАЖАГИНИНГ КУШАНДАСИ»

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейида «Терроризм ва экстремизм – инсоният келажагининг кушандаси» мавзусида маънавий-маърифий тадбирбўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили капитан Шохрух Азизхонов, диний масалалар бўйича вакил Аҳмад ибн Малик масжиди имом хатиби Улуғбек Қобилов, лицей педагогик жамоаси ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Йиғилишда дунёда глобаллашув жараёнлари жадал давом этаётган бугунги кунда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликка хавф солувчи экстремизм ва терроризм энг хатарли жиноят эканлиги, халқаро терроризм ва экстремизмнинг янги таҳдидларига қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки кенг жамоатчиликнинг биринчи даражали вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида «Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади» – деган сўзлари келтириб ўтилди.

Ўтказилаётган тадбирда, бугунги кунда дунёдаги сиёсий аҳвол, тинчликка таҳдид қилувчи турли-туман экстремистик оқимлар мавжудлиги ва уларнинг асл ниятлари ер юзида уруш оловини ёқиб, дунёни бошқариш эканлиги, ҳар бир онгли инсон бундай ҳолатларга нисбатан мафкуравий иммунитетга эга бўлиши кераклиги, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали сиёсий мақсадларни кўзлаб, турли зарарли ғояларни тарғиб қилувчи материалларнинг тарқатилиши ёш авлоднинг онгини заҳарлашга қаратилгани, чунончи, экстремистик оқимларга қўшилаётганларнинг аксарияти 30 ёшгача бўлган фуқаролар эканлиги, қонунларимизда экстремистик руҳдаги нашрлар, видеороликлар ва бошқа материалларни сақлаш ва тарқатиш билан шуғулланган шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилганлиги, айрим ёшлар ўзлари тушунмаган ҳолда шундай материалларни тарқатувчи сайтларга кириб қолиб, тўғри тушунчага эга бўлмаганлари учун уларни юклаб олиб, танишларига жўнатишлари ва бу билан беихтиёр жиноятга қўл уришлари, бугунги тадбир лицей ўқувчиларини ана шундай нохуш ҳолатлардан сақлаш ва бундай ҳолатларга муросасизлик руҳида тарбиялашга қаратилганлиги хақидла сўз кетди.  

Шунингдек, йиғилиш қатнашчиларига ислом динини ниқоб қилиб олган оқимлар аслида ислом душманлари эканлиги, динда фирқаларга бўлиниш кескин танқид қилинганлиги, террористик гуруҳлар одамкушлик билан шуғулланиши, одам ўлдириш, қотиллик исломда қораланиши,айниқса, камикадзеларнинг қилаётган ишлари Қуръони карим ва ҳадисларда қораланганини мисоллар билан тушунтириб берилди.

Бутун ер курраси узра тинчлик бўлишини хоҳласак, аввало ўзимизнинг Ислом борасидаги тушунчаларимиз, эътиқодимизни поклашимиз, ботил ғояларга эргашмаслигимиз лозим.

Бугунги кунда ҳам Яқин Шарқ мамлакатлари ва бошқа бир қатор мамлакатларда содир этилаётган қонли урушлар ва қирғинбаротларни кўриб хулоса чиқарган ҳолда, Ватанимизни ташқи ғаразли кучлардан асраш ва тинч, осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиб яшашимиз лозим.

Тадбир иштирокчилари томонидан экстремизм ва терроризмга қарши курашда ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган маънавий-маърифий тарбия муаммолари, уларнинг онгида зўравонлик ва ёт ғояларга муросасизликни шакллантириш, экстремизм ва терроризм умумий профилактикаси каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Давра суҳбати йиғилганларда чуқур таассурот қолдирди, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олдилар.

ИИВ Сирдарё академик лицейи директорининг ўқув

ишлари бўйича ўринбосари                                                                           Ш.М.Бурханов

 

Text to speech