26 Сентябр 2020 йил 274

Тазйик натижасида келинга химоя ордери берилди.

Боёвут тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори С.Турсунбоева хамда Марказ МФЙ профилактика инспектори Д.Ахматовлар томонидан Истиқлол МФЙда истиқомат қилувчи Ф.С ИИБга қайнисинглиси Б.С томонидан мунтазам равишда камситилиб, бесабаб жанжал қилиши, оила тинчлигини бузиши хамда Ф.Снинг вояга етмаган қизи Ғ.Дга хам тазйиқ ўтказиб ва зўравонлик қилиши аниқланди. Ушбу мурожаатни ўрганиш давомида Ф.Снинг турмуш ўртоғи Н.С хамда қайнисинглиси Б.Слар билан профилактик сухбат ўткизилиб, аёл кишига бундай хатти харакатларини содир этиши ярашмаслиги, оила муқаддаслиги, вояга етмаган Ғ.Днинг келажагини ўйлашлари ва бундай тазйиқлар оқибатида Ғ.Д ўзига нисбатан салбий оқибатларни келтириб чиқарувчи харакатлар содир этиши мумкинлиги тушунтирилди ва яна бу хол такрорланса кескин чора кўрилиши билан огохлантирилди. Ф.С хамда вояга етмаган қизи Ғ.Дга туман ИИБ томонидан химоя ордери берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech