3 Сентябр 2020 йил 173

Тазйиқга учраган аёлга "Ҳимоя ордери" берилди.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д. Ғанибоева ҳамда ҳудуд профилактика инспектори Ш.Холиқуловлар томонидан Мирзо-Улуғбек МФЙ, Роҳат кўчаси, 10-уйда яшовчи фуқаро Т.Н ҳамда Д.Л ларнинг оилавий шароити ўрганилганда фуқаро Т.Н нинг турмуш ўртоғи бир неча йиллардан буён маст ҳолда келиб уни ҳақорат қилиб уриши ва мунтазам равишда жисмоний, маънавий, руҳий тазйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланди.
Суҳбат жараёнида Д.Л га келгусида ҳар хил ҳуқуқбузурликлар содир этмаслиги, жамиятга зид турмуш тарзи юритмаслиги, оиласи билан тинч-тотув яшашлиги, турли салбий ҳолатлар келтириб чиқармаслиги, фарзандларига ва турмуш ўртоғига самимий муносабатда бўлиши ҳақида тушунтиришлар берилиб, фуқаро Т.Н га нисбатан Мирзаобод тумани ИИБ томонидан тазйиқ ва зўравонликка қарши "Ҳимоя ордери" берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech