29 Октябр 2020 йил 312

Тазйиққа учраган 2 нафар Оқолтинлик аёлларга "Ҳимоя ордери" берилди.

"Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш" ойлиги давомида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ИИБда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Б.Усманова томонидан Оқолтин тумани Саховат МФЙда яшовчи фуқаро Т.К турмуш ўртоғи Г.Блар оилавий келишмовчиликлар туфайли мунтазам камситилиши, руҳий зўравонлик ўтказиб келаётганлиги аниқланди. Мазкур холат юзасидан химоя ордери берилиб, химоя ордерида белгиланган тартибдаги чекловлар бузилиши оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилди.
Яна бир холат ҳам оила турмуш мунособатлари ўртасида содир бўлган ҳуқуқбузарликлардан бирида Янги хаёт МФЙ Матонат кўчасида яшовчи Р.И турмуш ўртоғи Р.З билан ўзаро келишмовчилик кескинлашиши натижасида тазйиқ ва зўравонлик ўтказиб келаётганлиги аниқланди. Ушбу холат ўрганилиб, профилактик сухбат чоғида оила муқаддаслиги, фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатилиши тушунтирилди ҳамда химоя ордери берилиб, белгиланган тартибдаги чекловлар талаби бузилган холда жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech