10 Сентябр 2020 йил 306

Тасвирчини бузиб ташламоқчи бўлган Сирдарёлик "полвон" ҳайдовчи 10 суткага қамалди.

Гулистон шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб йўлларда ҳаракатланиб юрган транспорт воситалари ҳайдовчиларини аниқлаш юзасидан доимий равишда ЙҲХБ ва ОАВ билан ҳамкорликда Авторейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги рейд тадбири давомида Гулистон шаҳри Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган Ласетти русумли 20 М 021 DA давлат белгили автомашина ҳайдовчиси А.Б. "хавфсизлик камари"ни тақмаганлиги учун тўхтатилган вақтида видеотасвирчилар томонидан суратга олинаётганлигини кўриб, жазавага тушиб, ҳақоратли сўзлар билан тасвирчига тахдид қилган. Тадбир қатнашчилари томонидан ҳайдовчини тинчлантиришга уринишлар бесамар кетди. Воқеа жойида унга нисбатан йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шу билан бир қаторда ҳайдовчининг тасвирчини хақорат қилган ҳолати ҳамда карантин вақтида юз ниқоби тақмаганлиги учун тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилиб, Гулистон шаҳар Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан ҳуқуқбузар ҳайдовчига нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Хурматли хайдовчилар!

Йўл патрул хизмати ходими сизни ҳаракат давомида тўхтатган вақтда жазавага тушмасдан, босиқлик билан ҳушмуомалада бўлишингизни, агарда йўл патрул хизмати инспектори томонидан сизга нисбатан ноҳақлик бўлаётганлигини сезсангиз ва ҳатти ҳаракатларидан норози бўлсангизх, юқори турувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкинлигини тушунтириб ўтамиз.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech