29 Август 2020 йил 395

Тарбияси оғир бўлган фуқаро билан профилактик суҳбат олиб борилди.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д. Ғанибоева, Мирзачўл махалласи профилактика инспектори Х. Холбоев, Мирзачўл махалла раиси ва мутахассислари биргаликда Мирзачўл МФЙ, Навоий кўчаси, 54-уйда яшовчи тарбияси оғир бўлган фуқаро С.А нинг яшаш хонадонига ташриф буюрдилар.
Сухбат жараёнида хонадон аъзолари фуқаро С. А нинг маст холда уйга келиб ҳар хил хақоратли сўзларни айтиб оиланинг, қўни-қўшниларнинг тинчини бузаётганлигидан шикоят қилишди. Сухбат якунида С. А га қилаётган салбий хатти-ҳаракатлари ноўрин эканлиги, спиртли ичимлик истеъмол қилиш, ҳақоратли сўзларни ишлатиш аёл киши учун уятли хол эканлиги таъкидланди, хозирги кунда С. А. қилган хатосидан афсусда эканлиги, келгусида ҳар хил салбий холатларни келтириб чиқармаслиги, ўзини фақат ижобий томондан кўрсатишини айтиб бу хақида ваъда берди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech