16 Май 2020 йил 726

Талофатдан жабр кўрган аҳолига фуқаролик паспортлари бериш ишлари бошлаб юборилди.

Аваал хабар берганимиздек, Сардоба сув омбори тўғони ёрилиши оқибатида Сардоба, Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларига зарар етди. Кўплаб фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келди ёки тошқин оқибатида оқиб кетди. Шу боис Сирдарё вилояти ИИБ М ва ФРБ ходимлари томонидан ушбу ҳудудларда яшовчи аҳолини тафтишдан ўтказилиб, яроқсиз ҳолга келган ёки йўқолган паспортларни тиклаш масаласи юзасидан ишлар бошлаб юборилди.

Вилоят М ва ФРБ ходимлари томонидан тошқиндан натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган ёки тошқинда йўқолган паспортлар рўйхатлари тузилиб, фуқароларга биометрик паспортлар расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу расмийлаштирилган паспортларни ўз вақтида тайёрлаб, хозирда ҳудудларда яшовчи фуқароларга олиб бориб, яшаш ҳудудларининг ўзидаёқ топшириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, вилоят М ва ФРБ ходимларига иш жараёнида кўмак бериш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ М ва ФРБ га қарашли махсус “Миграци ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида манзилли хизмат кўрсатиш” автомашинаси тошқин бўлган ҳудудларга борилиб, аҳолига бирма-бир паспортлар расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech