Сув тошқини натижасида талофат бўлган ҳудудларда ишлаётган ҳарбий хизматчилар вилоят ички ишлар органлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Ҳаммамизга маълумки, Сардоба туманида жойлашган "Сардоба" сув омборидаги сув тошқини чегарадош туманларнинг ҳам айрим ҳудудларига зарар келтирди. Хусусун, Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманларининг айрим маҳаллалари тошқиндан зарар кўрди.
Ҳозирда бирдамлик ва сабр билан муҳтарам юртбошимиз томонидан қўлланилиб келинаётган барча чора-тадбирлар натижасида талофат етган ҳудудлар тўлиқ тикланмоқда. Бу борада ўз хоҳиш-истаклари билан ёрдамчи кучлар юбориб, Сирдарёга сидқидилдан кўмак беришни мақсад қилган бошқа вилоятларимиз аллақачон қурилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини жадал суръатларда бошлаб юборишган.
Хусусан, Сардоба тумани "Дўстлик" МФЙда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар вазирлиги Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда. Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи ташаббуси билан Сардоба сув омбори тошқинидан талофат кўрган “Дўстлик” маҳалласида тозалаш ишларида жадал хизмат қилаётган Сардоба тумани Машина трактор паркида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар вазирлиги Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчиларига беминнат хизматларига раҳмат сифатида бир бош қўчқор сўйилиб ҳарбий хизматчиларга топширилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати