7 Май 2020 йил 643

Сув омбори тўғони ёрилиши оқибатида тошқиндан жабр кўрган фуқароларга Ички ишлар органлари ходимлари кўмаклашмоқда.

Сирдарё вилояти Сардоба тумани худудида содир этилган сув тошқини оқибатларини олдини олишда, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудий ИИБ ҳамда вилоятлар ППХ саф бўлинмалари ходимлари томонидан жорий йилнинг 6 май куни куйидаги ишлар амалга оширилди.

Сирдарё вилояти ҳудудида содир этилган сув тошқини  оқибатида, Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг 10 та МФЙлари зарарланиб, ушбу туманларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш мақсадида ҳудудий ИИБ ҳамда республика ППХ саф бўлинмаларидан жами 528 нафар ходимлари 252 та йўналишларга (шундан, 104 та пиёда-патруль, 70 та автопатруль, 24 тўсиқ-постларга, шунингдек,  54 нафар ходимлар кузатув ва бошқа хизматларга) жалб этилмоқда.

Ушбу жойларда, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш мақсадида хизматга жалб этилаётган нарядлар туманлар кесимида, шундан:

- Оқолтин туманига жами 30 та пиёда, 29 та автопатруллик, 9 та тўсиқ-постларга хизматга жалб этилди;

- Сардоба туманига жами 25 та пиёда, 22 та автопатруллик, 8 та тўсиқ-постларга хизматга жалб этилди;

- Мирзаобод туманига жами 49 та пиёда, 19 та автопатруллик, 7 та тўсиқ-постларга хизматга жалб этилди.

Шунингдек, талофат кўрган Сардоба туманидаги “Қўрғонтепа”, “Юртдош”, “Дўстлик” МФЙлари, Оқолтин туманидаги “Шодлик”, “Саҳоват”, “Аҳиллик” МФЙлари, Мирзаобод туманидаги “Мирзачўл”, “Баҳористон”, “Ҳақиқат” ва “Навбаҳор” МФЙларида жами 70 дона ов-қуроллари мавжуд бўлиб, шундан бир кунда 14 та ов-қуроллари эгалари розичилиги билан вақтинчалик сақлаш учун ҳудудий ИИБларга топширилди.

Мисол учун, 2020 йил 5 май куни соат 21.52 ларда, Оқолтин тумани, “Аҳиллик” МФЙ ҳудудига хизматга жалб этилган Тошкент вилояти ИИББ ППХваЖТСБ ППХ батальони ходимлари катта лейтенант Б.Юлдашев ва сафдор А.Пардаевлар Оқолтин туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант Б.Абдуллаев билан ҳамкорликда “Аҳиллик” МФЙ, Ватанпарвар кўчаси, 6-уй, 1-хонадонда яшовчи фуқаро Исроилов Улуғбек Зафардиёровичга тегишли бўлган 1 дона ИЖ-54 русумли,
12 калибр, икки стволли С-16923 рақамли ов қуроли ўз хохиши билан Оқолтин туман ИИБга топширилди.

2020 йил 6 май куни соат 16.00 ларда, Мирзаобод тумани, “Навбаҳор” МФЙ ҳудудига хизматга жалб этилган Андижон вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ППХ батальони ходимлари лейтенант Р.Қаюмов ва сержант М.Хамроқуловлар Оқолтин туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант Д.Эркабоев билан ҳамкорликда шу маҳалла “Х.Олимжон” кўчаси, 21-уйда яшовчи фуқаро Кумаков Сапарали Рахматовичга тегишли бўлган 1 дона ИЖ-58 русумли, 12 калибр, икки стволли С-9116 рақамли ов қуроли ўз хохиши билан Мирзаобод туман ИИБга топширилди.

Талофат даврида қутқаришни иложи бўлмаган 769 бош чорваларни мурдалари аҳоли уйлари, кўча ва бошқа жойлардан олиб чиқилиб, ҳудудий СЭОА ҳудудий марказлари ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда кўмилди.

Талофат кўрган Сардоба,  Оқолтин ва Мирзаобод туманларининг “Қўрғонтепа”, “Юртдош”, “Дўстлик”, “Шодлик”, “Саҳоват”, “Аҳиллик” “Мирзачўл”, “Баҳористон”, “Ҳақиқат” ва “Навбаҳор” МФЙларида истиқомат қилувчи фуқаролар хавфсиз жойларга эвакуация қилиниб, уларнинг 164 бош йирик ва майда шоҳли чорвалари хавфсиз жойларга кўчирилиб, эгаларига топширилди.

2020 йил 5 май куни соат 23.43 ларда, Оқолтин тумани, “Навоий” МФЙ ҳудудига хизматга жалб этилган Тошкент вилояти ИИББ ППХваЖТСБ ППХ батальони ходимлари сафдорлар Б.Усмонов ва Б.Ўринбоевлар томонидан маҳалла ҳудудида 1 бош қора-мол дайдиб юрганлиги аниқланиб, ушбу қора-мол ўз эгаси Оқолтин тумани, “Навоий” МФЙ, Самарқанд кўчаси, 15 уй, 8-хонадонда яшовчи фуқаро Бахромов Абдулла Абдурауф ўғлига топширилди.

2020 йил 6 май куни соат 09.30 ларда, Мирзаобод тумани, “Навбаҳор” МФЙ ҳудудига жалб этилган Тошкент шаҳар ИИББ ППХваЖТСБ ППХ батальони ходими сафдор А.Анорбоев томонидан маҳалла ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, йўл четида целофанга ўралган ҳолда ётган шубҳали буюм текширилганда, унинг ичида, 6 та фуқаролик паспортлари, никоҳни қайт қилиш гувоҳномаси, дипломлар ва бошқа ҳужжатлар топиб олиниб, шу маҳаллада яшовчи эгаси, 27.05.1967 й.т. фуқаро Юлчураев Суюн Худойқуловчига қайтарилган.

Сирдар вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech