16 Март 2021 йил 280

Сўнгги 2 кунда 1000 нафардан ортиқ фуқаролар огоҳлантирилиб, такроран карантин қоидаларини бузган 103 нафар фуқароларга маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирусга чалинганларнинг кўпайиб бориши аҳоли орасида хавотирларга сабаб бўлаяпти. Сон жиҳатидан охирги уч кунда миқдор юқорилади.

Сирдарё вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида Ички ишлар органлари томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган. Ҳусусан вилоятимизда аҳоли ўртасида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш учун, 538 нафар Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда 214 та автотранспорт воситалари ҳамда шаҳар-туманларда карантин қоидаларини бузган шахсларни аниқлаш бўйича жами 25 та мобил гуруҳлар хизматга жалб этилган. Коронавирус касаллигини олдини олиш мақсадида, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда доимий равишда аҳоли ўртасида барча зарурий чора-тадбирлар ҳамда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Вилоятимизда сўнги икки кун таҳлилига кўра жамоат жойларида тиббий ниқоб тақмаслик, ижтимоий масофани сақламаслик юзасидан минг нафардан ортиқ фуқаролар огоҳлантирилганлигига қарамасдан такроран карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 103 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу фуқароларга тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилди.  

Шу ўринда вилоят ИИБ биносида ташкил этилган вилоят мувофиқлаштириш тезкор штаби 24 соат иш режимида фаолият олиб бораётганлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Вилоятимиз аҳолисига тиббий ниқоб тақишлари, оралиқ масофани сақлашлари ва карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.

Энг аввало, ўзингиз ва оила аъзоларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг. Карантин қоидаларига риоя қилинг!

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech