21 Май 2021 йил 512

Содир этилган ҳуқуқбузарлик маъмурий қамоқ жазоси берилишига сабаб бўлди.

Фуқаро Ў.Г 2021 йилнинг 29 апрель куни Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант А.А га қўнғироқ қилиб, қайнукаси Қ.Ф яшаш хонадонида маст ҳолда жанжал қилиб, бақир-чақир қилаётганлиги тўғрисида хабар берган.

Мазкур ҳабарга асосан, катта лейтенант А.А воқеа жойига бориб, фуқаро Қ.Фни тинчланишини сўраган, лекин фуқаро Қ.Ф ҳуқуқбузарлик ҳолатини давом эттириб, ходимнинг қонуний талабини бажаришдан бош тортиб, ходимни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Шундан сўнг, катта лейтенант А.А фуқаро Қ.Ф нинг ҳуқуқбузарлигига чек қўйиб, ИИБ маъмурий биносига олиб бормоқчи бўлганида, унга нисбатан фаол қаршилик кўрсатган.

Ушбу ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан назоратга олиниб, Сирдарё тумани ИИБ ХПБ томонидан фуқаро Қ.Ф га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 ва 194-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган хужжатлар кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг қарори билан ҳуқуқбузар Қ.Ф га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 ва 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун 7 (етти) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

  Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech