18 Июн 2023 йил 809

Сирдарёда 1 тоннага яқин истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди.

“Сирдарё” ЙПХ масканида мутасадди ташкилотлар ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди. Ўтказилган тадбир давомида Самарқанд–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида яшовчи, фуқаро Х.Ш бошқарувидаги автотранспорт юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 941 кг ҳайвон гўшти борлиги аниқланди. Вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассислари томонидан лаборатория текширувлари учун намуналар олинди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech