Сирдарё вилояти ИИБ томонидан «Хавфсиз таълим муассасаси» тамойили асосида самарали ишлар йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрель кунидаги «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5050 сонли қарори 6-банди, яъни Ички ишлар вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг «Хавфсиз таълим муассасаси» тамойили асосида умумий ўрта таълим мактабларида инспектор психолог лавозимини жорий этиш ва уларни хизмат хоналари билан таъминлаш юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан белгиланган тартибда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 31 август кунидаги «Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи талабларига асосан 28 та инспектор психологлар вилояти ҳудудида жойлашган 313 та умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилди. Бугунги кунда ушбу инспектор-психологларга мактаблардан хизмат хоналари ташкил этилиб, мазкур хоналар буйруқ талаблари асосида жиҳозланди. Ҳозирда,ушбу инспектор психологлар томонидан вояга етмаганлар ўртасида жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, вояга етмаганларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, «Давомат», «ТИҒ», «Ўқувчи» ва «Тунги рейд» тадбирлар ҳамда учрашувлар ташкил мунтазам тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 2021-2022 ўқув йилининг шу кунига қадар дарсларга ўз вақтида қатнашмасдан бемақсад юрган, ҳуқуқбузарлик содир этган 14 нафар ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб тегишли чоралар кўрилди. Бундан ташқари, жорий йилнинг сентябрь ойида қаровсиз қолган 35 нафар вояга етмаганлар Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Шундан икки нафар ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22021 йил 03 август кундаги 490-сонли қарорига мувофиқ Гулистон Олимпия захиралари коллежига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда, шунингдек, инспектор-психологлар томонидан дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчиларнинг уй манзилига МФЙ вакиллари, мактаб маъмурияти иштирокида ташриф буюриб, манзилли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.