16 Март 2023 йил 243

Сирдарё вилояти ИИБ психологлари томонидан ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

ИИВ Сирдарё Академик лицейининг маънавий-руҳий муҳитини ўрганиш, ўқувчилар билан семинар тренинг машғулотларини ўтказиш, шунингдек, ўқувчи ёшларни мустақил қарор қабул қилиш, уларда ҳурмат ва фидойилик муҳитини шакллантириш, лицей ўқувчиларида Ватанпарварлик учун асос бўлувчи аҳлоқий-руҳий тарбияни шакллантириш, стресс, депрессияни олдини олиш, психология соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш бўйича семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди.Ўтказилган семинар-тренинг машғулотларида Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ психологлари ката лейтенант Ш.Ш.Шерматов, ката лейтенант Х.А.Пардановлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январь кунидаги ПҚ-10-сонли қарори мазмун-моҳияти семинар-тренинг иштирокчиларига етказилиб, бу борада Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада ҳамкорликда ишлашга йўналтириш, жамиятда инсон руҳияти билан боғлиқ муаммоларнинг ечими ва уларнинг барвақт олдини олишга қаратилган давра-суҳбати ҳам ўқувчи ёшларда ката қизиқиш уйғотди.

Давра суҳбатида ўқувчи ёшларда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва тўсиқлар, уларнинг келиб чиқишининг сабаб-оқибатлари ҳамда бартараф этишнинг психологик омиллари ҳақида сўз юритилиб, психолог-мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар ва маслаҳатлар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech