20 Январ 2022 йил 328

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан оммавий тадбирларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида доимий равишда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ижтимоий-сиёсий, оммавий-маданий, тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш отряди ходимлари томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар жараёнида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида доимий равишда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Сирдарё вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июнь кунидаги “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 205-сон Қарорига асосан биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар раҳбарларига оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятига қонун ҳужжатлари билан белгилаб берилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

Мазкур Қарор билан оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятига қуйидаги мажбурият юклатилган, яъни оммавий тадбирни ўтказиш объектида мавжуд бўлган барча муҳандислик ва хабар бериш тизимлари, қўриқлаш ва физик муҳофаза қилиш, электрон-визуал кузатиш муҳандис-техник воситаларининг узлуксиз ишлашини, хавфсизликни таъминлаш тизимларини бошқаришнинг стационар (кўчма) пунктларининг тайёрлигини, томошабинлар жойлари (трибуналар), оммавий тадбир иштирокчиларини эвакуация қилиш йўлларининг тайёрлигини, ўт ўчириш воситаларининг мавжудлиги ва созлигини, оммавий тадбирни ўтказиш объектидаги ходимларнинг фавқулодда вазиятлар келиб чиққан тақдирда уларнинг ҳаракатларини тартибга солувчи хизмат йўриқномаларини билишларини таъминлашлари;

- оммавий тадбир ташкилотчисига томошабинлар ва оммавий тадбирнинг бошқа иштирокчилари учун мўлжалланган жойларнинг сони тўғрисидаги ахборотни тақдим этишлари, оммавий тадбирни ўтказиш объектининг сиғимига мувофиқ чипталар (таклифномалар)нинг сотилиши (берилиши)ни таъминлашлари;

- оммавий тадбирни ўтказиш объектининг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини, оммавий тадбирни ўтказиш объекти ва оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ ҳудудларнинг зарур даражада ёритилишини таъминлашлари;

- оммавий тадбирни ўтказиш объектининг кўринарли жойларида хавфсизлик белгилари, эвакуация қилиш кўрсаткичларини, ҳаракатланиш қоидаларини, схемалари, режалари ва йўриқномаларини, ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларини жойлаштиришлари;

- оммавий тадбир ўтказилишидан бир сутка олдин сотилган чипталар (берилган таклифномалар)нинг сони, томошабинлар ва оммавий тадбирдаги бошқа иштирокчиларнинг тахминий сони тўғрисидаги ахборотни ички ишлар органларига тақдим этишлари;

- авариявий (автоном) электр таъминоти манбаи (дизель агрегати ёки бошқа воситалар), уларни қўллаш йўриқномаларининг мавжудлигини таъминлаш ва улардан фойдаланилиши учун масъул шахсни тайинлашлари;

- тадбир бошлангунга қадар оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маҳаллий радиотрансляция тармоғи (овоз кучайтиргич) орқали оммавий тадбирни ўтказиш объектида томошабинлар ва бошқа иштирокчиларнинг ўзларини тутиш қоидалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эълон қилинишини ташкил этишлари;

- оммавий тадбирни ўтказиш объектига киришда, оммавий тадбирни ўтказиш объектида томошабинларни ва бошқа иштирокчиларни чипталар (таклифномалар) бўйича жойлаштиришда киритиш режимини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишлари;

- оммавий тадбир иштирокчиларининг транспорт воситалари учун тўхташ жойлари ташкил қилинишини таъминлашлари;

- оммавий тадбирни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш масалалари бўйича ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажаришлари яна бир бор тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, мазкур қарор билан оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятига берилган ҳуқуқларга яъни оммавий тадбир ташкилотчисидан оммавий тадбир дастурининг ўз вақтида тақдим этилишини талаб қилиш;

- томошабинлар ва оммавий тадбирнинг бошқа иштирокчиларидан умумий қабул қилинган хулқ-одоб нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишларини назорат қилиш каби талаблар таъкидлаб ўтилиб, шунга асосан тадбирларни ташкиллаштириш лозимлиги тушунтирилди.

 Сирдарё вилояти ИИБ ППХваЖТСБ

Text to speech