22 Январ 2022 йил 583

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ саф бўлинмалари ходимлари хизмат жараёнида электрошок қурилмаларидан фойдаланишни бошлади.

Жорий йилнинг 20 январь кунидан бошлаб Сирдарё вилояти вилояти Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари хизмат жараёнида электрошок қурилмаларидан фойдаланишни бошлади.

Сўнги вақтларда Ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш, ҳужжатларини текшириш учун тақдим этиш, ички ишлар органларига бориш тўғрисидаги қонуний талабларини узрсиз сабабларсиз бажармаслик, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажармаслик ҳаттоки айрим ҳолатларда уларга жисмоний куч ишлатиш, ҳуқуқбузарлар томонидан фуқароларга тан жароҳати eтказиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Албатта жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш ҳуқуқбузарлар томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларни қисқа муддат ичида тиклаш ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш албатта Ички ишлар органлари ходимларининг биринчи галдаги вазифаси ҳисобланади.

Бироқ, баъзи ҳолларда ҳуқуқбузарлар томонидан Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда жабрланган фуқароларимизнинг ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғилган тақдирда ҳуқуқбузарларнинг ҳаракатларига зудлик билан чек қўйиш учун махсус восита ҳисобланган электрошок қурилмасидан фойдаланиш зарурати туғилмоқда.

Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш оқибатида Ички ишлар органлари ходимлари ёки фуқароларимизни ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғилган тақдирда ходимлар томонидан махсус восита ҳисобланган электрошок қурилмасидан фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг “Электрошок қурилмалар, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг чиқиш параметрлари мувофиқлиги лозим бўлган нормаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 27 ноябрь кунидаги 751-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 19 январь кунидаги 29-сонли буйруғи асосида электрошокер қурилмаларидан фойдаланиш ва уни қўллаш бўйича 2021 йилнинг декабрь ойида Сирдарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари билан ўқув машғулотлари ўтказилди ва машғулотларда иштирок этиб, синов имтиҳонларини мувофақиятли топширган ходимларга сертификатлар топширилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ

Text to speech