20 Январ 2022 йил 288

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Реабилитация қилиш маркази ходимлари томонидан тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда

Вилоят ҳудудида аҳолини ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш, оилалардаги носоғлом муҳитни соғломлаштириш, ёшларни ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, турли салбий таъсирлардан сақлаш борасида мутасадди идоралари билан ҳамкорликда бир қатор профилактик-огоҳлантирув тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кейинги вақтларда вилоятимизнинг шаҳар-туман марказларининг жамоат жойларида, кўчаларда, бозорларида, марказий кўчаларининг чорраҳаларида ўзига тиламчиликни касб қилиб олган, шу жумладан турли вилоятлардан келган иш ва яшаш жойи ноаниқ бўлган шахслар томонидан тиламчилик билан шуғулланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Энг ачинарлиси, тиламчилик билан шуғулланаётган шахсларнинг аксариятини аёллар ташкил этиши, улар тиламчиликда вояга етмаган фарзандларидан фойдаланишаётганлиги, натижада бундай муҳитда тарбияланган вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлиги, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайри-ижтимоий ҳатти-ҳаракатлар содир этишга мойил бўлишига олиб келмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ички ишлар органларининг бу борадаги хизмат фаолияти самарадорлигини янада кучайтириш мақсадида Вилоятимизнинг шаҳар-туман марказларида давлат бошқарув идоралари, қўшма корхоналар ва меҳмонхоналар жойлашган ҳудудларда, айниқса вилоятимизнинг марказий кўчаларида, бозорларида ҳамда аҳоли яшаш пунктларида фуқароларнинг (ёш болали аёллар) тиламчилик қилишларига йўл қўйилмаслик юзасидан ҳар бир фуқаролар йиғинлари маҳаллалар миқёсида иш ва яшаш жойини тайини йўқ ва тиламчилик билан шуғулланадиган фуқароларни аниқлаб, уларга ижтимоий ёрдам ва тарбиявий таъсир кўрсатиш чоралари кўрилиб тиламчилик билан шуғулланадиган шахсларга маҳалла фаоллари ва маслаҳатчилари профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда тиламчилик билан шуғулланмаслик юзасидан профилактик таъсир чоралари ўтказилиб ушбу шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўришлик юзасидан огоҳлантирилиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ МЯЖЭБШРҚМ

Text to speech