23 Ноябр 2022 йил 287

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган хорижий фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъул ходимлари томонидан Сирдарё вилоятидаги “Индорама АгроМЧЖда  меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган хорижий фуқаролар билан учрашув ташкил этилди.  Учрашувда Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ушбу корхонадаги хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя этишлари бўйича тушунчалар берилди.

Ўтган давр мобайнида Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрь кунидаги “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида”ги 408-сонли Қарори асосида “Индорама АгроМЧЖ хорижий корхонасида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган 178 нафар хорижий фуқароларнинг виза муддатлари белгиланган тартибда узайтирилди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech