7 Январ 2023 йил 226

Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда ИИВ Сирдарё академик лицейи томонидан ўқувчиларнинг қишки таътил вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар давом этмоқда.

Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари томонидан ўқувчиларнинг қишки таътил вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида ўқувчи ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларни она ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида, жорий йилнинг 6 январь куни Гулистон шаҳар 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари, шунингдек Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейи ўқувчилари, бундан ташқари Ички ишлар вазирлиги махсус операцияларни мувофиқлаштириш бўлими ходимлари ҳамда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси, Жамоат хавфсизлиги хизмати, жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан жанговар кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Ташкил этилган бу каби тадбирлар ўқувчи ёшларнинг қишки таътил вақтларини мазмунли ўтказиш билан бирга ватанга ва халққа бўлган садоқатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бундан кейин ҳам бу каби тадбирлар вилоятнинг чекка туманларидаги мактабларда ҳам ўтказилиши йўлга қўйилиб, ўқувчи ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини ошириш борасида манзилли ишлар амалга оширилиб борилади.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech