15 Декабр 2021 йил 304

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишлари давом этмоқда

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг тасдиқланган режа-топшириғига асосан, 2021 йил 15 декабрь куни Сирдарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари томонидан Сардоба тумани ИИБ шахсий таркиби ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь кунидаги "Жамоат хавфсизлиги Концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-27-сон Фармони ҳамда Президентимизнинг 2021 йил 30 ноябрь кундаги “ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-23-сон қарори мавзусида ўқув-семинар   машғулотлари ўтказилди.

 Ички ишлар органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь кунидаги "Жамоат хавфсизлиги Концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-27-сон Фармонига асосан тасдиқланган:

- Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси;

         - 2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси;

         - 2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”;

- Маҳаллада жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган вазифалар рўйхати;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалари бўйича ҳамда ПҚ-23-сон қарорнинг мазмун-моҳиятлари батафсил тушунтирилди. Ходимлар билан ўқув семинар давомида мавзу доирасида турли савол-жавоблар бўлиб ўтди ва ходимлар ўзларига керакли бўлган маълумотларга эга бўлдилар.                                                        

Text to speech