13 Сентябр 2021 йил 715

Сирдарё вилояти ички ишлар ҳамда суд органлари ўртасида қўшма йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши такомиллаштириш буйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек профилактика (катта) инспекторлари ваколати доирасига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликалар бўйича иш юритувини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ва профилактика (катта) инспекторларининг суд мажлисларида “масофавий” тарзда қатнашиш амалиётини ҳудудларда самарали ташкил этиш мақсадида Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ профилактика инспекторларига 126 та компютерь жамланмалари, 189 та веб камералар, 30 та нусҳа кўчириш (сканер) қурилмалари ажратилди. 208 та таянч пунктларига оптик толали алоқа тармоғи уланиб, интернет тармоғи ишга туширилди. Натижада вилоят ҳудудининг исталган нуқтасидан туриб суд органлари билан масофавий тарзда суд мажлисларини ташкил этиш имконияти яратилди. Ушбу ўзгаришлар эса ўз навбатида фуқаролар учун бир қатор енгилликлар яратиб, коррупцион ҳолатларнинг олди олинишига, ортиқча сансалорликларнинг йўқолишига, қоғозбозликнинг камайишига олиб келди.

Text to speech