Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида семинар машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Қ.Қуранбаев раҳбарлигида 2023-йилнинг 19-июл куни ўтказилган “Ёшлар ўртасидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишнинг янги тизимини яратиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши”да берилган топшириқлар ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан 2023-йил 30-мартдаги 10/3/05-сонли қўшма қарорида берилган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида 2023 йилнинг 03 август куни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган “вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” ишчи гуруҳига семинар машғулоти ўтказилди.
Семинар машғулоти давомида ишчи гуруҳ штаби аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Қ.Қуранбаев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб хизмат вазифалари ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ва амалий чора-тадбирлар белгилаб берилди.