4 Январ 2022 йил 1784

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси танлов эълон қилади!

 

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл-патруль хизмати отряди мобил қурилмалардан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператор лавозимлари бўйича танлов эълон қилинади !!!

Мазкур соҳага хизматга кириш истагини билдирган фуқароларнинг аризалари 2022 йил 17 январь кунидан 21 январь кунига қадар, шу жумладан 21 январь куни ҳам қабул қилинади. Белгиланган вақтдан сўнг фуқаролардан аризалар қабул қилиниши тўхтатилади !!!

Бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда мазкур соҳага жами 10 нафар фуқаролар сафдорлик лавозимларига қабул қилинади.

Хизматга қабул қилиш параметрлари:

Танловда, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Сирдарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи, олий таълим муассасаларининг «ахборот коммуникация технологиялари, алоқа» йўналишлари бўйича мутахассисликка эга бўлган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 175 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар иштирок этишлари мумкин.

Белгилаб берилган талабларга асосан, номзодларга қўйилган талаблар қуйидагича:

- «Б» категориялари ҳайдовчилик гувоҳномасига эгалиги;- Иш (стажи) малакаси 5 (беш) йилдан кам бўлмаслиги;

- Маълум даражада фото-видео қайд этиш мосламаларини бошқаришни билиши;- Ўзбек ва рус тилларини билиши;

Мобил қурилмалардан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператор лавозимига кириш истагида бўлган фуқароларни соат 09:00 дан 17:00 га қадар Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти, маълумоти тўғрисидаги диплом (иловаси билан), ҳарбий гувоҳномаларининг асли ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаси билан келишлари сўралади.

Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра давлат ёки рус тилларида ўтказилади.

Мурожаат учун телефон 67 343-50-69; 67-343-50-83.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech