26 Январ 2023 йил 264

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ММИ ва КБТХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январ кунидаги 10-сонли Қарори бўйича тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январ кунида «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 10-сонли Қарори қабул қилинди. Қарор билан келгусида ички ишлар тизимининг бир қатор йўналишларда туб ўзгаришлар амалга оширилиши белгилаб ҳам берилди. Мазкур ислоҳотларнинг Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасида ҳам амалга оширилиши соҳа ходимларини мамнун этди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Қ.Х.Шерматов томонидан Бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йилнинг 20-январ кунидаги 10-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Ходимларга келгусида ушбу Қарор ижроси ҳамда “Ички ишлар органлари ходимларнинг касбий маданият ва хизмат интизоми” талаблари бўйича ходимлар билан ишни ташкил этиш ҳамда жамоатчилик вакиллари билан кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишларини ҳамкорликда олиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Жойларда Бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech