24 Сентябр 2022 йил 264

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Б.Р.Иноқов ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари учун маҳорат дарси ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор А.И.Икрамов ҳузурида 2022 йил 7 сентябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 108-сонли баёни 12.1-банди ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар вазирлигининг идоравий академик лицейлари ўқувчиларида Ички ишлар органлари хизматига қизиқишини янада ошириш ҳамда уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида ҳудудий Ички ишлар органлари раҳбарлари, туман (шаҳар) ИИБ бошлиқлари томонидан “очиқ мулоқот” шаклида маҳорат дарслари ўтказилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 23 сентябрь куни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Б.Р.Иноқов ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари билан “Янги Ўзбекистон-янги Ички ишлар органи” мавзусида машғулот ўтказди.

Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган маҳорат дарсида подполковник Б.Р.Иноқов дастлаб давлатимиз раҳбари томонидан бугунги кунда ички ишлар органларига яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.  Шунингдек, бугунги кунда Ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ҳақида сўзлаб бериб, ўзининг Ички ишлар органларидаги фаолияти ва эсда қоларли воқеалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Подполковник Б.Р.Иноқов ёшларга, Ички ишлар органлари учун ватанпарвар, юксак маънавиятли, руҳан тетик, жисмоний соғлом номзодларни  тайёрлаш давр талаби эканлигини, келгусида шу соҳада фаолият кўрсатадиган ёшларни мана шундай фазилатларга эга бўлишлари зарурлигини таъкидлади. Машғулот сўнггида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан машғулотда фаол иштирок этган ўқувчилар китоблар совға қилинди.

Text to speech