18 Декабр 2021 йил 281

Сирдарё вилояти ҳудудида “Пиротехника буюмларини қонунга хилоф муомаласини олдини олиш, аҳоли орасида тарғибот тушунтириш ишларини кучайтириш” борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти ҳудудида 2021 йил 19 ноябрь куни қўшма режага асосан Бошқарма ЖҚБ ҳамда Бошқарма ППХваЖТСБ ходимлари ҳамкорлигида вилоят ҳудудига пиротехника маҳсулотларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, олиб юриш, сақлаш ва ишлатиш олдини олиш борасида олинган тезкор маълумотларга асосан, Гулистон тумани Мустақиллик МФЙда яшовчи 1999 йилда туғилган Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг 2-босқич талабаси Н.Ф Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган жами 3 (уч) дона шундан 1 (бир) донаВолк” номли, 1 (бир) дона “7shots” номли, 1 (бир) донаНовый век” номли миқдори 820.000 сўмлик пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтида ушланиб 3 дона пиротехника воситалари ашёвий далил тариқасида олиниб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1851 –моддасига асосан Гулистон тумани ИИБ ҲПБ томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилди  

 Бошқарма ППХ ва ЖТСБ

Text to speech