24 Январ 2022 йил 273

Сирдарё вилояти ҳудудида 2021 йил якуни бўйича жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида йиғилиши бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Бошқарма бошлиғи иштирокида 2021 йил сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман ва шаҳар ички ишлар органлари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

Йиғилиш аввалида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари подполковник Бахтиёр Иноқов томонидан 2021 йил давомида вилоятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, содир бўлган жиноятларни иссиқ изида фош этиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ахборот берилди.

Йиғилиш танқидий ва таҳлилий руҳда ўтди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ҳар бир ички ишлар органи ходимининг ўзи хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилиши, хизмат вазифасига виждонан ёндашиши, асосийси ватанга, хизматга ва халқига садоқатли бўлиши лозимлигини таъкидлаб, 2022 йилда вилоятда ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилиниб, ҳар бир йўналиш бўйича барча устувор вазифалар белгиланди. Йиғилиш сўнгида бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Бўронов соҳа ходимларига берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажаришга, ички ишлар органлари ходимлари орасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, қийналган, кам таъминланган, кўп фарзандли ва хонадонида бир нечта оила аъзолари билан бирга яшовчи ходимларни қўллаб қувватлаш, уларнинг яқин қариндошлари орасида ишсизларини ишга жойлаштириш, жиноятчиликка қарши курашда юқори кўрсаткичларга эришиб келаётган тезкор ходимлар ва профилактика инспекторларини моддий жиҳатдан рағбатлантириб бориш лозимлигини, жиноятларни таҳлили асосида жойларда ишларни ташкиллаштириш кераклигини айтиб, Бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, мустақил бошқарма, бўлим, бўлинма ва шаҳар-туман ички ишлар органлари раҳбарларига тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмаларини берди.

Шунингдек, Ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасида мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech