5 Ноябр 2022 йил 787

Сирдарё туманида ўғирлик жинояти содир этган шахс қўлга олинди.

Сирдарё тумани, Орзу МФЙда яшовчи фуқаро Ғ.Ш Сирдарё тумани ИИБга ариза билан  мурожаат қилиб, аризасида 2022 йил 18 октябрдан 21 октябрга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб кириб, ётоқхонасидаги жавон ичидан 15.000.000 сўм пули ва умумий нархи 3.000.000 сўмлик 3 турдаги тилла тақинчоқларини ўғирлаб, жами 18.000.000 сўм миқдорида моддий зарар етказганлигини маълум қилган.

Жиноят қидиру тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни 1990 йилда Сирдарё туманида туғилган С.О содир этилганлиги аниқланиб қонуний тартибда ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро С.Ога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-м 2-қ «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech