27 Июл 2022 йил
696
Сирдарё туманида гиёҳванд ўсимликларини етиштириш билан боғлиқ яна бир ҳолат аниқланди.
Олинган маълумотга кўра, Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 1968 йилда туғилган, Сирдарё туманида яшовчи Ю.Внинг яшаш уйи томорқаси кўздан кечирилганда, томорқасининг дарахтлар ва гуллар орасида 1 туп, бўйи тахминан 15-20 см узунликда бўлган “наша” гиёҳвандлик ўсимлиги экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Ўз.Рес ЖКнинг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати