16 Апрел 2020 йил 311

Сирдарёда вилояти ҳудудида авторанспорт ҳамда велосипед ва мототранспорт воситаларида карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича 2020 йил 15 апрел соат 20:00 ҳолатига аниқланган ҳуқуқбузарликлар таҳлили.

Мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини Республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан Сирдарё вилоятида Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан карантин тадбири бошидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 1271 авторанспорт воситалари ҳайдовчиларига маъмурий жазо тайинланиб автомашиналари вақтинча сақлаш учун жарима майдонларига жойлаштирилиб, велосипедда карантин қоидаларини бузганлик ҳолатлари учун қонуний чоралар қўлланилди.

 Авторанспорт ҳамда велосипед ва мототранспорт воситаларида карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликларни худудлар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак:

Сирдарё туманида 173 та

Сайхунобод туманида 165 та

Гулистон шаҳрида 145 та

Ховос туманида 138 та

Янгиер шаҳрида 129 та

Сардоба туманида 123 та

Гулистон туманида 119та

Оқолтин туманида 103 та

Боёвут туманида 81 та

Мирзаобод туманида 69 та

Ширин шаҳрида 26 та ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

 Ушбу ҳуқуқбузарликларни бир кунлик таҳлилини қиладиган бўлсак;

2020 йил 15 апрел соат 20:00 га қадар:

 Сайхунобод туманида 15 та

Гулистон шаҳрида 14 та

Гулистон туманида 10 та

Сардоба туманида 9 та

Сирдарё туманида 8 та

Боёвут туманида 5 та

Мирзаобод туманида 4 та

Янгиер шаҳрида 3 та 

Ширин шаҳрида 2 та

Оқолтин туманида 2 та ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

 Карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чоралари кўриш чора-тадбирлари давом эттирилмоқда.

 Юртдошларимиздан карантин қоидаларини бузмасликларини қатъий талаб қиламиз.

Эслатиб ўтамиз! Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан карантин тартиб-қоидаларини бузилишини аниқлаш бўйича ўтказилаётган рейд тадбирлари фуқароларимизни ушбу синовли кунлардан соғлиғини сақлашга қаратилган.

 Уйда қолинг, ўзингиз ва оила аъзоларингизни асранг. 

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech