21 Сентябр 2022 йил
752
Сирдарёда тунги рейд тадбирлари давомида электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаганлик ҳолати аниқланди.
Сирдарё вилоят Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари ҳамда Сирдарё вилоят ИИБ ЖТСБ ходимлари билан ҳамкорликда тунги назорат рейд тадбири ўтказилди.Тадбирда Сайхунобод туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Шўрўзак зовуридан ҳуқуқбузар овчи фуқаро Н.Г томонидан ноқонуний равишда электр қармоқ ёрдамида 14 дона балиқ овлаганлик ҳолати аниқланди. Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилади.