7 Ноябр 2020 йил 307

Сирдарёда тезликни оширган хайдовчи пиёдани уриб юборди.

2020 йилнинг 06 ноябрь куни соат 19:00 да Сирдарё тумани ИИБга тушган хабарга кўра, Сирдарё тумани Бахор МФЙ Гулистон кўчасининг 4 кмда 1994 йилда туғилган хайдовчи Қ.Б, ишончнома асосида бошқарувида бўлган Дамас русумли 20Р850АА давлат рақам белгили автотранспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига ўтаётган пиёда 1966 йилда туғилган У.Г. ни автомашинанинг олд қисми билан уриб юбориб ЙТҲ содир этган. Хайдовчи пиёдага биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман Тиббиёт бирлашмасига мурожаат этган.

Натижаларга кўра пиёда У.Г. “ўнг сон ўрта пастки учлигидан ёпиқ баландлатиб синиб силжиши, ўнг сон юқори учлиги чап тизза сохаларини юзаки сидирилганлиги” ташхиси билан Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё туман ИИБ Тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда хайдовчилардан транспорт воситаларини йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган холда тезликни оширмасдан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз. Ўзингиз ва ўзгалар ҳаётига беэътибор бўлманг!

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech