Сирдарёда ташкил этилган карантин гуруҳлари томонидан бир кунда 345 та карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Сирдарё вилоятида Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 345 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан нисбатан маъмурий жазо тайинланди. 11 нафар ҳуқуқбузарлар маъмурий қамоққа олинган бўлса, 173 авторанспорт воситалари ҳайдовчиларига маъмурий жазо тайинланиб автомашиналари вақтинча сақлаш учун жарима майдонларига жойлаштирилган бўлса 34 та ҳолатда велосипедда карантин қоидаларини бузганлик учун қонуний чоралар қўлланилди.
Карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чоралари кўриш чора-тадбирлари давом эттирилмоқда.
Юртдошларимиздан карантин қоидаларини бузмасликларини қатъий талаб қиламиз.
Уйда қолинг ўзингиз ва оила аъзоларингизни асранг.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
08.04.2020