14 Ноябр 2020 йил 338

Сирдарёда раҳбар ходимларнинг қийноқ ва бошқа шафқатсиз муносабатда бўлиш турлари профилактикаси бўйича касбий билим ва малакалари оширилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, шунингдек қийноққа солиш билан боғлиқ ҳаракатларни олдини олиш ва жавобгарликни кучайтиришга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш тўғрисида”ги фармони ҳамда Ички ишлар вазирининг 2020 йил 19 октябрдаги 149-сонли “Ички ишлар органларида раҳбар ходимлар учун қийноқ ва бошқа шафқатсиз муносабатда бўлиш турлари профилактикасига қратилан қисқа муддатли курсларни ташкил эти тўғрисида”ги фармойиши асосида ИИВ Малакамалака ошириш институти Сирдарё филиалида вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳамда тергов хизматларининг раҳбар ходимларига хизматдан ажралмаган ҳолда ўқув курслари “online” (масофадан туриб реал вақт режимида) ва “offline” (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимида ташкил этилди.

Ўқув курси давомида ходимларнинг қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомалага йўл қўймаслик, хизмат вазифаларини бажариш чоғида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича касбий билимлари ва малакалари оширилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech