7 Сентябр 2020 йил 493

Сирдарёда НЕКСИЯ-3 бетон тўсиққа урилди.

2020 йил 7 сентябр куни Мирзаобод тумани ҳудудидаги 4Р18 автомобиль йўлининг Гулистон-Гагарин йўналиши 1 км.да фуқаро М.Т. ўз бошқарувидаги Нексия-3 русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётиб, юқори тезликда йўлнинг ушбу қисмидаги йўлнинг чапга қайрилган қисмида тўғрига ҳаракатланиб йўл четига ўрнатилган бетон бардюрга бориб урилиб ағдарилган.

Натижада ҳайдовчи М.Т. олган тан жароҳатларининг оғирлик даражасидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Шу ўринда ҳайдовчиларимиздан йўлларда ҳаракатланиш вақтида белгиланган тезликни меъёридан оширмаслик, йўл белгилари ҳамда йўл қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech